Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида юклама.
Бошлангич синф укувчиларининг жисмоний тарбия дарсларидаги юклама хажми ва шиддати болаларнинг ёшига караб, жисмоний тайёргарлигини хисобга олган холда аникланди.
Кучланиш зоналари, энергия сарфлаш, харакат суръати юрак-кон томир уриши (ЮКТУ) ни аниклашда 7-10 ёшли болаларнинг машклар мазмунини бажариш вактидаги функционал курсаткичлари: юриш, секин югуриш, тортилиш, бурилиш, эгилиш, олдинга кадам куйиш, сакрашлар, турган жойида юриш ва яна бошка машклар танлаб олинди.
Шу ёшдаги болаларнинг жисмоний машкларни бажаришда орагинзмнинг энергия билан таъминланиши дастлабки курсаткичлари сифатида С.А.Косилов ва Л.З.Штоданинг маълумотларидан фойдаланилди.
7-8 ёшли болалар томонидан хар хил жисмоний машклар (юриш, югуриш, сакрашлар, умумривожлантирувчи машклар ва харакатли уйинлар) бажарилишида кислародни кабул килиш ва ЮКТУ текширилди.
Д.Д.Шарипованинг фикрича, укувчилар соглиги хакида гамхурлик килиш санитария ва гигена режимини ташкил килиш оркали амалга оширилади. Кундалик ишда мактаб жамоаси укув-тарбия жараёнини тугри йулга куйишга, укув вва жисмоний юкламаларнинг илмий асосланганлигига эътиборни каратиш лозим.
Болалар организмининг функционал имкониятларига юкламалар таъсирини урганиш, болалар иш кобилятини аниклаш хозирги вактда мухим масала булиб келмокда.
Адабиётларнинг тахлилидан сунг куйидаги хулосага келинди. 1. Бошлангич синф укувчиларига бериладиган жисмоний машклар юкламаси меъёрлар туликлигича ишлаб чикилмаган, текширилган маълумотлар алохида-алохида лабараторияда утказилган ва умумлаштирилмаган.
- Купчилик жисмоний тарбия укитувчилари ёш болаларга бериладиган жисмоний тарбия машклари юкламасини меъёрлашда катта спортчиларнинг жисмоний юклама меъёридан фойдаланиб келишмокда. 3. Юрак-кон томир уриши туркумлари буйича тезкорлик, тезкорлик- кучлилик кобилиятларини аниклаб булмайди.
- Бошлангич синф укувчиларнинг жисмоний тарбия дарсларидаги машклар кетма-кетлиги, улар уртасидаги дам олиш оралиги, машкларининг давом этиш вакти ва уларни такрорлаш сони туликлигича урганилмаган, факат айрим машкларнинг организм функцияларига таъсири урганилган.











