Жисмоний юклама тугрисида тушунча.

0
Жисмоний юклама тугрисида тушунча.

Жисмоний юклама тугрисида тушунча.

Жисмоний юклама тугрисида тушунча.

Юклама жисмоний машкларнинг шугулланувчилар танасига маълум даражада таъсир этишни курсатувчи ва уларнинг тана имкониятларини оширувчи омил хисобланади. Бунга тананинг ва кайта тиклаш жараёнига бевосита мадад берувчи чарчашнинг ички имкониятини сарфлаш оркали эришилади. Кайта тиклаш жараёнининг конуниятлари юклама кулланилишининг дам олиш билан боглик холда олиб борилишини такозо этади.

Юкламани ташкил килиш ва уни дам олиш билан алмашиб боришининг хар бир тартиби жисмоний тарбия усуллари тузилишининг асоси булиб

хисобланади.

Узгармас    юклама    жараёнида    машк    бажаришда    мушак ишларининг доимий шиддати сакланади. Бунда: -ташки юклама хажми бир хил; -юкламанинг ички томони (физиологик, рухий) хам доимий булиб, факат давом этиш вактига нисбати жихатида узгаради.

Шартли равишда юкламанинг ички ва ташки томонларини фарклаш кабул килинган.

Ташки томони – бу машкларнинг такрорлаш сони, уларнинг давом этиш вакти, тезлиги, харакат суръати, ишлатилаётган огирлик хажми.

Ички томони – тана фаолияти имкониятларини жалб этиш (томир уриши, упкадаги хаво сигими, кон томир босими ва бошка курсаткичлар).

Ташки курсаткичлар – машк жараёнидаги алохида машгулотлар булиб, машкларнинг сонини аниклаб, спортчига юкламани мулжаллашга ёрдамлашади.

Ички курсаткичлар – тана фаолияти узгаришининг курсаткичлари, машклар билан максадга мувофик холда юкламалашни такозо этиб, машклар таъсирида спортчи танасида юз берадиган узгаришлар ривожини объектив бахолашга имкон беради.

Жисмоний тарбия процессида хилма хил: амалий, огзаки ва кургазмалик услублар кулланилади. Хамма услублар, харакатга ургатиш ва такомиллаштиришдагидек, жисмоний сифатларни тарбиялаш хам кулланилади.

Амалий услублар, машклар услуби харакатга асослангандир. Улар узларида юклама ва дам олишнинг маълум алмашинишини курсатади.

Жисмоний тарбиядаги амалий услубларнинг тузилишини урганишга киришишдан олдин жисмоний машклар бажарилгандаги юклама ва унинг параметрлари хажм ва шиддат билан танишиб чикиш керак.

Жисмоний машкларни юкламалашда хажми ва шиддати бир-биридан фарк килади.

Юкламанинг хажми дейилганда айрим машкларнинг узок таъсир килиши, шунингдек муайян вакт ичида (айрим машкларда, микроциклда, боскичда, даврда) бажариладиган жисмоний ишнинг жами микдори тушинилади.

Юкламанинг шиддати дейилганда эса, жисмоний машкларни бажаришда, шугуланувчилар организмига курсатган маълум таъсири тушунилади.

Машкларнинг бажаришдаги шиддати, вазнига нисбатан предметнинг огирлиги, шунингдек юкламанинг умумий хажмида катта тезлик ёки огирликда бажариладиган машкларнинг сони, машгулотнинг «мотор зичлиги» интенсивлик улчови булиб хизмат килади.

Mavzular.

manba