Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида кучлиликни ривожлантириш.

0
Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида кучлиликни ривожлантириш.

Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида кучлиликни ривожлантириш.

Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида кучлиликни ривожлантириш.

Мактаб укувчиларининг жисмоний сифатларидан бири булмиш мушак кучини меъёрлашда 3-4 марта кайтариладиган машклардан фойдаланиш мумкин. Болаларга бериладиган машклардаги каршилик меъёри максимал курсаткичнинг 75-80 фоизини ташкил килса, такрорлаш сони 8-12 марта булади.

Мактаб укувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида кучни ривожлантирувчи машкларнинг юкори даражадаги юкламаси тавсия этилмайди. Чунки юкламанинг юкорилиги тана суягини, буйи усишини сусайтиради хамда бугин, пай ва мускул толаларининг шикастланишига олиб келади. Бундан ташкари, юкори даражада кучланиш билан бажариладиган машкларга куп вакт талаб этилади, дам олиш оралиги куп булгани учун жисмоний тарбия дарсларида машклар бажарилишида хам куч каршилигига нисбатан кйинчилик тугилади.

7-10 ёшли болалар кучини тарбиялашда бериладиган машклар юкламасини меъёрлаш 3 та улчам оркали амалга оширилади.

  1. Каршилик меъёри. Машк билан юкламалашда оптимал каршилик меъёри максималга нисбатан 75-85 % ни ташкил килиниши 8-12 марта такрорланиши керак.
  2. Бир марта ёндашишда такрорий бажариш. Масалан: бола турникда 10 марта тортилган булса, бу 1,0 такр. Усулга, агар 6 марта тортилса, 0,6 такр. Усулига тенг булади. Иккита боланинг максимал такрорлаши 10 марта, дарсда 20 марта тортилган. Биринчи бола икки марта ёндашишда 10 мартадан тортилди, бу эса 1,0 т.у.га тенгдир. Иккинчи бола эса туртта ёндашишда 5 мартадан тортилди, бу 0,5 т.у.га тугри келди. Куриниб турибдики, биринчи бола яхши натижага эришган.
  3. Машкларни бажариш орасида дам олиш. Машкларни бажариш сериялари уртасида 7-10 ёшли болаларнинг 30-40 сония дам олиши тавсия этилади.

Кучни ривожлантиришга йуналтирилган машклар юкламасининг хажми ва шиддатли елка, кул, корин, бел, оёк мушак гурухларига мос келиши шарт. Шундай килиб, битта дарсда куч чидамлилигига каратилган машклар юкламасини ривожлантириш меъёри  болаларда куйидагича.  Машкнинг кайтарилиш  сони  4-8 марта, 3-4 марта ёндашилади, ёндашишлар оралигидаги дам олиш 30-40 сонияни ташкил килади. Биринчи ва иккинчи ёндашишда 0,4-0,8 т.у., 3ёндашишда 0,4-0,6 т.у. нинг зурикиши пайдо булади. Битта дарсда бериладиган вакт 3 дакикани ташкил килса, 5 та гурух мушакларига 12-15 дакика вакт кетади.

7-8 ёшли хамда 9-10 ёшли укувчиларнинг жисмоний тарбия дарсларида кучлиликни ошириш машк меъёрларини келтирдик.

Бериладиган юклама кайтариш серия услуби оркали бажарилиши керак. Юклама шиддат меъёрининг куйидаги параметрлари бор:

а) кучни ривожлантириш учун 50-80 фоиз шиддатда 6-8 марта ёндашиш, серия уртасидаги ораликни 40-50 сония килиб белгилаш бир соатли дарсда хамма мушак гурухларига 12-15 дакика ажратиш, 3 та серияда 2-4 мартадан такрорлаш шарт.

б) кучни ушлаб туриш воситаси сифатида 50-80 фоиз шиддатда 4-6 марта такрорлаш, серия оралигини 20-30 сония килиб белгилаш, бир соатлик дарсда хамма мушак гурухларига 6-8 дакика ажратиш,2 сериядан 2-4 мартадан такрорлаш шарт.

Mavzular.

manba