Мустақиллика қадар жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва аҳамияти.

0
Мустақиллика қадар жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва аҳамияти.

Мустақиллика қадар жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва аҳамияти.

Мустақиллика қадар жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва аҳамияти.

Мамлакат спортчилари Олимпия ўйинларида илк маротаба мустақил жамоа сифатида Американинг Атланта шаҳрида 1996 йилда иштирок этдилар. Ўзбекистон ҳукумати спортчиларимизни халқаро мусобақалар, Олимпия, Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашишлари учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Мустабид тузум даврида, Ўзбекистондан ёзги Олимпия ўйинларида атиги 40 нафар спортчи иштирок этган бўлса, мустақиликдан кейин биргина АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида мамлакатимизнинг 76 нафар спортчиси қатнашиб, дзюдочи Армен Богдасаров кумуш, боксчи Карим Тўлаганов эса, бронза медалларини қўлга киритдилар. 1994 йилда Лиллихаммерда ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида Лена Черязова олтин медалга сазовор бўлди.

2000 йилда Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган Олимпия ўйинларида эса, 77 нафар спортчимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, боксчилардан Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин, Рустам Саидов бронза, эркин курашчи Артур Таймазов кумуш медаллар соҳиби бўлдилар.

Қисқа даврда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар кўллами, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси жаҳонда эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳамда Халқаро Олимпия ҳаракатига қўшган катта ҳиссаси учун 1996 йилда Халқаро Олимпия қўмитасининг олий мукофати – Олтин Олимпия ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан 1996 йилда Тошкент шаҳрида «Олимпия шон-шуҳрати» музейи ташкил этилиб, унинг очилиш маросимида Халқаро Олимпия қўмитасининг Президенти Х.А. Самаранч қатнашди.

Республика Президентининг ташаббуси туфайли спортнинг ўйин турлари билан биргаликда, тараққий этган давлатлардагина ривож топган катта теннис мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий равишда, тез суръатлар билан ўсди. Бир неча йилда жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган теннис саройлари ва кортлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда бунёд этилди, улар негизида турли даражадаги халқаро мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

1994 йилдан Тошкентда АТР таснифидан жой олган «Президент Кубоги» халқаро турнири, «Тошкент Опен» халқаро аёллар турнири, шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Гулистон, Бухоро, Қарши ва бошқа шаҳарларда «Челленжер», «Фьючерс» ва «Сателлит» туркумидаги халқаро теннис турнирлари ўтказилиб келинмоқда. 1997 йилда мамлакатимизда теннисни ривожлантириш ва уни қўллаб–қувватлашга қаратилган махсус жамғарма ташкил этилди.Мамлакат аҳолиси ўртасида теннисни тарғиб этиш ва жалб қилиш, шуғулланувчиларга тегишли шароитлар яратиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш чора–тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди (1998й.). унга мувофиқ, вилоятларда теннис федерациялари, клублари ташкил этилди, ушбу спорт тури юқори босқичга олиб чиқилди.

Мамлакатда Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт турларини мамлакатда ривожлантириш билан бирга, миллий спорт тури «Кураш»нинг жаҳон спорт ареналарига олиб чиқиш борасида мислсиз ишлар амалга оширилди. Ўзбек миллий спорти – курашни янада ривожлантириш, унинг халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти 1999 йилда «Халқаро Кураш Ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» ги фармонни имзолади. Унга кўра, юртимизда Халқаро курашни ривожлантириш жамғармаси тузилди. Халқаро кураш ассоциацияси ҳамда Халқаро кураш академиясига давлат томонидан ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан катта эътибор кўрсатилди. Мамлакат Президенти И.Каримов Халқаро Кураш Ассоциациясининг  фахрий Президенти этиб сайланди.

Ўзбекистоннинг спорт соҳасида эришган энг катта ютукларидан бири милий курашнинг дунё миқёсига чиқиши билан боғлиқдир. Ҳозирда жаҳоннинг 76 мамлакатида кураш федерациялари тузилди. Бу миллий спорт тури бўйича дастлабки Осиё, Европа, Африка, Америка қитъалари ва жаҳон чемпионатлари ўтказилди.

Мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни комплекс ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора–тадбирлари тўғрисида» ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори 1999 йилда қабул қилинди. Унга бионан, «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Давлат дастури концепцияси» тасдиқланиб, унинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар қабул қилинди:

  1. Жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш;
  2. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий спорт ишларини ва спортнинг миллий турларини ривожлантириш;
  3. Жисмоний тарбия ҳамда спортни илмий-услубий ва тиббий таъминлаш.
  4. Жисмоний тарбия ва спорт тизими имкониятларини ривожлантириш;
  5. Жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш;
  6. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, нодавлат секторини ривожлантириш.

Mavzular.

manba