Мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортни ривожланиши.

0
Мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортни ривожланиши.

Мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортни ривожланиши.

Мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортни ривожланиши.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини жаҳон миқёсида йил сайин барқарорлаштириб борар экан, унинг истиқболи бугунги авлоднинг билимдон. маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир. Бу ўринда Республикада талабаларнинг жисмоний тайёргарлигининг ривожланиши ва ишчанлик қобилиятларини шакллан-тиришда жисмоний тарбия ва спорт фани алоҳида аҳамият касб этади.

Мустақил Ўзбекистон тараққиётида жисмоний тарбия, жисмоний маданият ва спрорт соҳаларининг ривожланиши айниқса, диққатга сазовордир. Бу соҳанинг назарий ва амалий асосларини ривожлантиришга Президентимиз И.А.Каримов катта эътибор бераётганлиги, эришилаётган ютуқларимизнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Соғлом  турмуш тарзини шакллантириш, миллат генофондини янада соғломлаштириш, баркамол авлодни тарбиялаш борасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш аҳамияти давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан бири деб белгиланган. Қисқа муддатда бу соҳада олиб борилган кенг кўламли амалий ҳаракатлар ўз самарасини бера бошлади.

Маълумки, мамлакатимиз спорти 1991 йилгача собиқ Иттифоқ бўйича амал қилган ҳукмрон тизимнинг бир қисми бўлиб, юртимиз бу масалада халқаро майдонга мустақил чиқиш ва ўз имкониятларини намоён этиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Республикамизнинг саноқли спортчиларигина Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Европа миқёсидаги нуфузли мусобақаларда қатнаша оларди. Асосий эътибор маҳаллий аҳоли ўртасидан малакали спортчилар тайёрлаш, жисмоний тарбияни оммалаштиришга эмас, балки бошқа республикалардан тайёр спортчиларни таклиф қилиб, хўжакўрсинга, муайян натижалар олишга қаратилар эди. Шу боис, республиканинг фақат марказий шаҳарларида бирмунча ишлар қилиниб, чекка ҳудудларида спортни ривожлантиришга етарли аҳамият берилмади. 1991 йилгача Ўзбекистонда жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган бирорта ҳам йирик спорт иншооти бунёд этилмагани, ҳатто Тошкент шаҳрида ушбу талабларга мос спорт мажмуаси бўлмаганини ўзиёқ бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Мустақиликка қадар Ўзбекистон халқаро спорт жамоатчилиги учун қарийб ёпиқ эди. Футбол ва теннис бўйича ўсмирлар ўртасида собиқ социалистик давлатлар спортчилари иштирокида ўтказилган турнирларни ҳисобга олмаганда, мамлакатимизда халқаро мусобақалар деярли ўтказилмади.

Мустабид сиёсат жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳам ўз асоратларини қолдириб, булар айниқса, қуйидагиларда намоён бўлди:

  1. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт ишлари марказий республиккаларга нисбатан паст даражада йўлга қўйилди, спорт ҳаракатига ерли аҳоли оммавий равишда жалб қилинмади, улар орасидан юқори малакали спортчиларни тайёрлаш борасида эса,  аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилмади, окибатда аксарият ёшларнинг жисмонан соғломлиги талаб даражасида бўлмай, улар орасидан катта спортга саноқли спортчилар чиқа олдилар;
  2. Спорт тармоқларини ривожлантириш, спорт иншоотларини қуриш, умуман спортнинг моддий–техникавий базасини кенгайтириш ва молиялаштириш ишлари фақат марказ розилиги билан, чекланган тарзда амалга оширилди;
  3. Соҳа учун олий ва ўрта маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлсада, мусобақаларда миллий спортчи кадрлар турли сунъий тўсиқ ва саралашлардан ўтишга мажбур эди. Миллий кадрларни тайёрлаш ва маҳаллий спортчилар иқтидорини рўёбга чиқаришдаги бундай нохолис сиёсат асорати мустақиликнинг биринчи йилларида кўпчилик спортчи ва мураббийларнинг бошқа жойларга кетиб қолишида ўз аксини топди;
  4. Ўзбекистон спортига адолатсиз муносабат туфайли жуда кўп спортчиларимиз Европа, Жаҳон ва Олимпия мусобақаларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилди;
  5. Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон микёсига мустакил чиқа олмаганлиги мазкур соҳанинг замон талабларига мос равишда ривожланиб боришига ҳам катта тўсқинлик қилди.

Ўзбекистонда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Мустақиликнинг биринчи кунлариданоқ мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган тегишли қонунлар, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари босқичма – босқич қабул қилиниб, улар жорий этилди.

Қисқа муддатда:

-жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг ташкилий асослари такомиллаштирилди;

-Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ташкил қилинди; жисмоний тарбия – соғломлаштириш, оммавий – спорт ишлари ва спортнинг миллий турлари ривожлантирилди;

-жисмоний тарбия ва спорт соҳасини маблаг билан таъминлаш тизими такомиллаштирилди, нодавлат сектор ривожлантирилди;

-жисмоний тарбия ва спортнинг моддий–техник базаси мустаҳкамланди; миллий таълим дастурига биноан жисмоний-тарбия ва спорт соҳасига кадрларни тайёрлаш ва қайта ўқитиш ишлари амалга оширилмокда.

1992 йилнинг январь ойида мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Республикада жисмоний тарбия ва спортни бошқарув тизимини мувофиқлаштириш мақсадида, Қўмитага спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, ўз ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ), спорт  турлари бўйича миллий федерациялар ҳамда мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсинишидан қатьий назар, турли ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш, шунингдек, барча жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари устидан назорат қилувчи орган мақоми берилди.

Спорт соҳасида ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган «Ўзбекистон ўқувчи – ёшларини рағбарлантириш чора–тадбирлари тўғрисида» ги Президент Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, 1993 йилдан иқтидорли ёш спортчилар жисмоний тарбия институти ва фақўльтетларига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Юртни битта мақсад атрофида бирлаштира оладиган, халқнинг ғурур ва туйғусини оширадиган, ёшларни ўзига жалб қила оладиган спортнинг оммавий ўйин тури – футболни янада ривожлантириш мақсадида 1993 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора– тадбирлари тўғрисида» ва 1995 йилда «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Натижада мамлакатда спортни кенг миқёсда оммавий равишда ривожлантириш ҳаракатлари жонланииб, республикамизнинг барча ўқув муассасаларида футбол майдончалари ташкил этилди, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларидаги барча стадионлар қайта таъмирланди, жойлардаги футбол майдонлари халқаро стандартлар даражасида реконструксия қилинди, барча вилоятларда футбол мактаб– интернатлари ташкил этилди ва тегишли мутахассис кадрлар билан тўлдирилди ҳамда катта футболни профессионал клублар тизимига ўтказилишига асос бўлди.

Мамлакат спортчилари Олимпия ўйинларида илк маротаба мустақил жамоа сифатида Американинг Атланта шаҳрида 1996 йилда иштирок этдилар. Ўзбекистон ҳукумати спортчиларимизни халқаро мусобақалар, Олимпия, Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашишлари учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Мустабид тузум даврида, Ўзбекистондан ёзги Олимпия ўйинларида атиги 40 нафар спортчи иштирок этган бўлса, мустақиликдан кейин биргина АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида мамлакатимизнинг 76 нафар спортчиси қатнашиб, дзюдочи Армен Богдасаров кумуш, боксчи Карим Тўлаганов эса, бронза медалларини қўлга киритдилар. 1994 йилда Лиллихаммерда ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида Лена Черязова олтин медалга сазовор бўлди.

Mavzular.

manba