Тезкорликни меъёрлаш.
Мактаб укувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида кучни ривожлантирувчи машкларнинг юкори даражадаги юкламаси тавсия этилмайди. Чунки юкламанинг юкорилиги тана суягини, буйи усишини сусайтиради хамда бугин, пай ва мускул толаларининг шикастланишига олиб келади. Бундан ташкари, юкори даражада кучланиш билан бажариладиган машкларга куп вакт талаб этилади, дам олиш оралиги куп булгани учун жисмоний тарбия дарсларида машклар бажарилишида хам куч каршилигига нисбатан кйинчилик тугилади.
7-10 ёшли болалар кучини тарбиялашда бериладиган машклар юкламасини меъёрлаш 3 та улчам оркали амалга оширилади.
- Каршилик меъёри. Машк билан юкламалашда оптимал каршилик меъёри максималга нисбатан 75-85 % ни ташкил килиниши 8-12 марта такрорланиши керак.
- Бир марта ёндашишда такрорий бажариш. Масалан: бола турникда 10 марта тортилган булса, бу 1,0 такр. Усулга, агар 6 марта тортилса, 0,6 такр. Усулига тенг булади. Иккита боланинг максимал такрорлаши 10 марта, дарсда 20 марта тортилган. Биринчи бола икки марта ёндашишда 10 мартадан тортилди, бу эса 1,0 т.у.га тенгдир. Иккинчи бола эса туртта ёндашишда 5 мартадан тортилди, бу 0,5 т.у.га тугри келди. Куриниб турибдики, биринчи бола яхши натижага эришган.
- Машкларни бажариш орасида дам олиш. Машкларни бажариш сериялари уртасида 7-10 ёшли болаларнинг 30-40 сония дам олиши тавсия этилади.
Юкори шиддатли жисмоний машклар билан тезкорлик сифатини тарбиялашда уларнинг давом этиш вакти 7-10 ёшли болалар учун жисмоний машклар туркумига караб 10 сониядан ортмаслиги керак (машклар орасидаги дам олиш оралиги иш вактига тенг), такрорлаш сони эса болалар организмининг функционал имкониятлари билан аникланади.
Иш организмининг захирадаги энергия адиназинтрифосфат ва кларатинфосфат хисобига бажарилади. Максимал юкламаларга 30-60 метр киска масофага максимал тезлик билан югуриш, аркончада белгиланган суръат билан сакрашлар ва чакконликни ривожлантирувчи максимал тезлик билан югуришлар киради.
Бу машкларни бажариша энергия сарфланиши ута юкори даражада, кисларод билан таъминланиш 50% ни ташкил килади.
Шунинг учун текширилувчилар машкларни хар хил дам олиш оралигида чарчашнинг маълум фазаси бошлангандан кейин эса ишни тухтатдик. Бу билан машкларнинг хар бир сериясидаги иш хажмининг оптимал таркиби аникланди, сериялар уртасидаги дам олиш оралигидан фарк килди, юрак-кон томир уриши 120-130 тага етиб, иш кобиляти тиклангандан сунг серияни кайта бажариш бошланди. Чарчаш даражаси услуби билан аникланади.
Олинган маълумотлар буйича 7-10 ёшли болаларда тезкорликка йуналтирилган жисмоний юкламаларнинг самарали таркибий кисми аникланди.
7-8 ёшли болаларда тезкорликни тарбияловчи машкларнинг давом этиш вакти 3 сониядан 7 сониягача, такрорлашлар сони 1 та сериядан 2-3 марта: такрорлашлар орасидаги дам олиш вакти эса 70-90 сониягача.
9-10 ёшли болаларда машкларнинг давом этиш вакти 4-8 сония, такрорлашлар сони битта серияда 2-4 марта, такрорлашлар орасидаги дам олиш вакти 8-25 сония. Сериялар сони 2 та, сериялар орасидаги дам олиш вакти 70-90 сонияга тенг.











